Октябрь ойида сотилган автотранспорт воситаларининг умумий сони 112,7 мингтани ташкил этди, бу сентябрь ойига нисбатан 8%га камдир.
1-расм. Рўйхатга ва қайта рўйхатга олинган автомобиллар сони ўзгариши
Йил бошидан буён 1,2 млн.дона автомобил сотилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2 баробар (+604 минг) кўпдир.
Октябр ойида бирламчи бозорда автотранспорт воситалари савдоси ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2%га ошди. Шу билан бирга, жорий йилнинг сентабр ойига нисбатан сотувларда сезиларли пасайиш кузатилди.
2-расм. Маҳаллий ва чет элда ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси улуши
Хусусан, октябр ойида маҳаллий ишлаб чиқарилган янги енгил автомобиллар савдоси 33%га пасайиб 17 мингтани ташкил этди, бунда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сотувлар атига 1,5%га ошган.
3-расм. Бирламчи ва иккиламчи автомобил бозори (2021-2022)
Октябр ойида иккиламчи бозорда автомобил сотувлар жорий йилнинг сентябр ойига нисбатан 1,4%га (91,7 мингта автомобил) камайди.
Жорий йилнинг октябр ойида хорижда ишлаб чиқарилган янги автомобиллар сотуви сони 1,7 мингтани ташкил этди ва ойига 8,5%га пасайди. Шу билан бирга, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 21%га ўсиш кузатилди.
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими
тел: (78) 150 02 02 (417)