CENTER FOR ECONOMIC RESEARCH

Ўзбекистон-Туркия: сармоявий ва кооперацион ҳамкорлик (+инфографика)

Симпозиум иштирокчиларига мурожаат қилар экан, Марказ директори Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширилганлигини муҳимлигини таъкидлади.Натижада ушбу даврда мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 53 миллиард доллардан 82 миллиард долларга ошди.

Маъруза давомида давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки босқичма-босқич пасаяётгани, энг муҳими, хусусий мулк ҳимояси таъминланганиаыида сўз юритилди. Ўзбекистон иқтисодиётини саноатлаштириш борасида изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. 2017-2021 йилларда Ялпи ички маҳсулот 24 фоизга, саноат ишлаб чиқариши эса 34 фоизга ўсди.

Ишлаб чиқилган ва ҳозирда ҳаётга татбиқ этилаётган 2022-2026-йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси йўнга қўйилан ислоҳотлар курсининг мантиқий давоми ҳисобланади.

Обид Ҳакимов таъкидлашича, Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ва Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдўғоннинг саъй-ҳаракатлари туфайли Ўзбекистон-Туркия муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди.

Мавжуд маълумотлар таҳлили мамлакатлар ўртасидаги савдо-иқтисодий ҳамкорлик жадал ривожланаётганини кўрсатади. 2016-2021 йилларда Ўзбекистон ва Туркия ўртасидаги товар айирбошлаш хажми 2,9 баробар, экспорт 2,5 баробар, импорт 3,5 баробарга ошди.

— 2021-йилда Туркия Ўзбекистоннинг тўртинчи ташқи савдо ҳамкорига айланди. Савдо ўзининг мувозанати билан ажралиб туради - Туркиянинг Ўзбекистонга экспорти импорт билан деярли тенг. Бу икки томонлама савдо алоқалари бир-бирини тўлдириб, қўллаб-қувватлаётганидан далолат беради.

2021 йилда Туркия мамлакатимизга 1 млрд. 698 млн. долларлик (56,2%) маҳсулот етказиб берди, биздан эса 1,69 млрд. долларлик (65,9%) маҳсулот импорт қилган.

Туркиядан машина ва станоклар импорти 71 фоизга ошди. Агар 2020 йилда ушбу кўрсаткич 479 млн. долларни (умумий ҳажмдан 6%) ташкил этган бўлса, 2021 йилда 820 млн. долларни (9,9%) ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ва товарлари импорти 60 фоизга, яъни 178,6 млн. доллардан 287 млн. долларгача ошди.

2022 йил январ-октябр ойлари учун ўзаро савдо айланмаси ҳажми қарийб 2,7 млрд. долларни ташкил этди ва 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 0,7 фоизга камайди. Экспорт қарийб 1,3 млрд. долларни (-5, 5%), импорт эса 1,4 млрд. долларни (+4, 1%) ташкил этди.

Келгуси йилларда ўзаро товар айирбошлаш ҳажмини беш млрд. долларга етказиш режалари белгиланди.

Эксперт Туркия билан бўлган кооперация ва инвестиция соҳаларидаги ҳамкорлик масалаларига алоҳида тўхталиб ўтди.

Охирги уч йилда Туркиянинг Ўзбекистон иқтисодиётига киритган сармоялари ҳажми икки баробар ошди. 2021 йилда Туркия Ўзбекистон иқтисодиётига сармоя киритувчи етакчи давлатлар учлигига кирди. 2021 йилда жами $1,2 млрд сармоя киритган.

Таҳлилларга кўра, бугунги кунда жами 594,55 миллион долларлик 50та лойиҳа амалга олиширлган, $985,88 миллионлик 39та лойиҳа амалга оширилмоқда, $758,4 миллионлик 21та лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган.

Шу билан бирга, ишбилармон доиралар фаолияти сезиларли даражада фаоллашди. Қўшма корхоналар сони 5 баробарга кўпайиб, 2130тага етди (2022 йил январь-октябрь ойларида турк капитали иштирокида 288та корхона ташкил этилган). Инвестициявий ҳамкорлик кўрсаткичлари 70 баробарга ошди.

Туркиянинг илғор тажрибасини Ўзбекистонда жорий этиш ҳақида гапираркан, эксперт ҳамкорликнинг энг долзарб соҳаларини белгилаб берди. Уларнинг орасида интенсив боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик ва наслчилик соҳаларида ҳамкорлик. Бундан ташқари томчилатиб суғориш орқали кунжут етиштириш ва уни Туркияга экспорт қилиш лойиҳасига катта қизиқиш билдирилмоқда.

Шунингдек, «Çalık Holding», «Akaya İnşaat», «Varnet» каби турк компаниялари билан сармоявий ҳамкорлик таъкидлаб ўтилди. Умумий қуввати 1,4 минг мВт бўлган бешта йирик энергетика лойиҳаси амалга оширилди. Туркиянинг "Calik Enerji" компанияси иштирокида Навоий ИЭСнинг иккинчи буғ-газ қурилмаси эксплуатация қилинди.

Жорий йилнинг март ойида Режеп Таййип Эрдўғаннинг ташрифи доирасида Тошкент вилоятининг Қибрай туманида қуввати 240 мВт бўлган ИЕС ишга туширилди ва Сирдарё вилоятининг Ховос туманида ИЭС қурилишига старт берилди. Ўзбекистон энергетика соҳасини 2026 йилгача модернизация қилиш орқали давлат-хусусий шериклик асосида умумий қиймати $12 млрд бўлган яна 20та лойиҳа ишга туширилади.

Ушбу ечимлар қўшимча 71 млрд кВт/с ишлаб чиқариш имконини беради. Йилига 12 млрд м3 табиий газ тежалади.

Сўз якунида Марказ директори Ўзбекистоннинг товар айирбошлаш ҳажмини янада ошириш ва диверсификация қилиш, мамлакатимиз иқтисодиётига хорижий капитал ва технологияларни, жумладан Туркиядан жалб этишдан манфаатдорликги икки томонлама стратегик иқтисодий ҳамкорликнинг янги чегараларини эгаллаш имконини беришини алоҳида таъкидлади.

Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

...