CENTER FOR ECONOMIC RESEARCH

Инфографика: Ўзбекистоннинг 2022 йил январь-октябрь ойларидаги ЕОИИ билан савдо алоқаси

2022 йилдаги иқтисодий ҳамкорлик натижалари ва ЕОИИ доирасида ривожланиш истиқболлари тўғрисида Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази томонидан тайёрланган инфографикада танишинг.

Ўзбекистон Республикасининг Евроосиё иқтисодий иттифоқига аъзо давлатлар билан январь-октябрь ойларида ташқи савдо айланмаси 12,6 млрд.долларни ёки 24,6%ни ташкил этди.

Шундан экспорт ҳажми 4,5 млрд.доллар, импорт ҳажми эса 8,1 млрд.долларга етган.

Ўзбекистоннинг умумий ташқи савдо айланмасида ЕОИИ давлатларининг улуши 31,4%ни, жами экспорт – 29,1%ни, жами импорт – 32,9%ни ташкил этди.

2022 йилнинг январь-октябрь ойлари якунида Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо ҳажмидаги улуши:

Россия билан ташқи савдо айланмаси 7,5 млрд. долларни (Ўзбекистоннинг ЕОИИ мамлакатлари билан ташқи савдо айланмасининг 59 фоизи) ёки 27,1%ни ташкил этди. Шундан,

  • экспорт - 2,5 млрд. доллар,
  • импорт - 5,0 млрд доллар.

Қозоғистон билан ташқи савдо айланмаси 3,7 млрд. долларни (30%) ёки 17,7%ни ташкил этди. Шундан,

  • экспорт - 1,1 млрд. доллар,
  • импорт - 2,6 млрд. доллар.

Қирғизистон билан ташқи савдо айланмаси 990 млн. долларни (8%) ёки 28,0%ни ташкил этди. Шундан,

  • экспорт - 773 млн. доллар,
  • импорт - 217 млн. доллар.

Беларусь билан ташқи савдо айланмаси 420 млн. долларни (3%) ёки 38,5%ни ташкил этди. Шундан,

  • экспорт - 94 млн. доллар,
  • импорт - 326 млн. доллар.

Ўзбекистон 2020 йилнинг декабрида Евроосиё иқтисодий иттифоқида кузатувчи мақомини олди. Айнан шу уюшма билан энг яқин савдо-иқтисодий алоқалар йўлга қўйилиб, ЕОИИ билан янада интеграциялашув уларни янада мустаҳкамлаш имконини беради.

Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларининг 2020 йилда Ўзбекистон Республикаси билан савдо айланмаси қарийб 10 миллиард долларни ташкил этди. ЕОИИ мамлакатларининг улуши Ўзбекистон умумий товар экспортининг 30-31% ини ташкил этади.

Ўзбекистон 2019 йилда умумий қиймати 9,42 миллиард долларлик маҳсулот экспорт қилди, шундан 2,83 миллиард долларлик маҳсулот ЕОИИ ҳудудига етказиб берилди. ИТСВ маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги савдо айланмаси тўрт йилда 75% га ошган.

Анъанага кўра, Ўзбекистон тўқимачилик, металлургия ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, озиқ-овқат, биринчи навбатда, мева-сабзавот маҳсулотларини экспорт қилади. Республикада қурилиш материаллари, ёғочни қайта ишлаш ва кимё саноати маҳсулотлари, шунингдек, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан, сут ва гўшт маҳсулотлари ЕОИИдан олинади.

ЕОИИга янада интеграциялашган ҳолда Ўзбекистон ташқи бозорларга чиқишда, хусусан Вьетнам, Эрон, Сербия ва Сингапур билан савдо қилишда янада қулай шароитларга эга бўлади.

Аввал хабар қилинганидек, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар марказига Ўзбекистоннинг ЕОИИда иштирок этиши мумкинлигини текшириш ва дастлабки баҳо бериш вазифаси юклатилди.

Ўзбекистоннинг ЕОИИга аъзо бўлишига таъсирини баҳолаш бўйича тадқиқот мамлакатнинг 14 та университетларида тақдим этилди. Тадқиқот натижалари «Экономическое обозрение» журналининг сайтида чоп этилган бўлиб, унда ушбу тадқиқотга оид инфографика ва таҳлилий мақолалар жойлаштирилган.

Хусусан, Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази экспертлари ЕОИИга қўшилиш қишлоқ хўжалиги, транспорт соҳаси, автомобил саноати, тўқимачилик ва пойабзал саноатифармацевтика саноати, шунингдек, бизнес фойдалари ва бошқа соҳаларга қандай таъсири кўрсатиши ҳақида сўзлаб берди.

...