CENTER FOR ECONOMIC RESEARCH

Саида Мирзиёева: «Мактабларда мажбурий форма жорий қилишга ҳали эрта»

Ўзбекистон Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева келгуси ўқув йилидан мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши борасида фикр билдирди.

Кеча Президентимизнинг Бешта ташаббусини ҳаётга самарали татбиқ этиш масаласини хорижий экспертлар билан муҳокама қилдик. Лойиҳанинг стратегик йўналишлари, чет эл тажрибаси ва ундан фойдаланиш бўйича фикр алмашдик.

Ёдингизда бўлса, Бешта ташаббусни, энг аввало, мактаблардан бошлаш ғояси илгари сурилган эди.

Ўтказилган ўрганишлар натижасида, айрим жойларда шароит оғир эканлиги, кўплаб мактаблар таъмирталаб, ўқув дарсликларининг етишмаслиги, китоблар сифати жуда паст эканлиги, айрим мактабларда дарслар уч сменада ўтилишини кўрдик.

Бу йилдан бошлаб мажбурий ягона мактаб формаси жорий этилиши режалаштирилган. Лекин мавжуд камчиликларни тузатмай туриб, мажбурий форма талаб қилинишига ҳали эрта деб ўйлаймиз.

Қисқасини айтганда — олдин шароит, кейин талаб.

...