Халқ банки янги хизмат турларини тақдим этмоқда

Акциядорлик тижорат Халқ банки томонидан бугун, 29 май куни «Банк фаолиятида замонавий ахборот-технологияларини янада кенг жорий этиш, электрон банк хизматлари кўрсатишни кенгайтириш масалалари» мавзусида матбуот анжумани ўтказилди. Бу ҳақда банк матбуот хизмати хабар берди.

Анжуманда Халқ банки томонидан замонавий технологиялардан фойдаланган ҳолда амалиётга жорий этилган янги хизмат турлари ҳақида батафсил маълумот берилди. Жумладан, мижозлар ўз ҳисоб-рақамларини дунёнинг исталган нуқтасидан бошқаришлари мумкин бўлган, интернет банкинг, ҳисоб-рақамларни мобил алоқа воситасига ўрнатилган махсус дастурий таъминот орқали дунёнинг исталган нуқтасидан бошқариш имконини берувчи — «Корпоратив Мобил банкинг» хизмат турлари таништирилди.