Интернет нархи мунтазам пасайиб боради

«Ўзбектелеком» АК биринчи чоракда оператор ва провайдерлар учун интернет-каналлар тарифини 1 Мбит/с. учун 70 128 сўмгача пасайтирди. Бу ҳақда компания тижорат директори вазифасини вақтинча бажарувчи Алишер Зуфаров бугун, 28 май куни бўлиб ўтган брифингда маълум қилди.

«Интернет нархлари ундан қандай фойдаланишимизга боғлиқ. Яъни вақт ўтиши билан ундан қанча фойдаланишади, оператор ва провайдерлар уни биздан қанчага сотиб олишади-ю ўз абонентларига қанча арзон ёки қиммат ва тезликда тақдим этишади. Бу нарх оператор ва провайдерлар учун, турган гапки, фойдаланувчилар учун ҳам мунтазам пасайиб боради», — деди Алишер Зуфаров.