Тошкентда Алоқа соҳасида ҳудудий ҳамдўстлик тадбирлари ўтмоқда

Тошкент шаҳрида Радиочастота спектри ва йўлдош орбиталаридан фойдаланишни тартибга солиш бўйича Алоқа соҳасидаги ҳудудий ҳамдўстлик (АСҲҲ) комиссиясининг 15-мажлиси бошланди. Ушбу тадбир 31 май куни якунланади. Бу ҳақда АКТ вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Мажлис очилишида Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б.Олматов сўзга чиқди.

Комиссия ишида АСҲҲ иштирокчи-мамлакатларида радиочастота спектридан фойдаланиш, радиотехнологияларнинг долзарб масалалари, унинг учта Ишчи гуруҳи фаолияти натижалари кўриб чиқилади.