Газимизни хорижликларга бериб, яна улар олдида қарздормиз. Халқимизга газни қайтаринг!

Давлат бошқаруви ислоҳотлари соҳасида таниқли эксперт, Сингапурнинг «Smartgov Сonsulting» консалтинг бюросининг ҳудудий ижрочи директори Азиза Умарова ўзининг телеграм каналида «Ўзбекнефтгаз»нинг Хитой компаниясидан 16 млн. доллар қарз бўлгани ҳақидаги хабарларга ўз муносабатини билдирди:

ОАВ «Ўзбекнефтгаз» Хитой компаниясидан 16 млн. доллар қарз бўлгани ҳақида ёзишди.  Бир ой олдин айнан шу «Ўзбекнефтгаз» Лукойлдан 600 млн. доллар қарз бўлгани хусусида айтишганди.

Яъни, бизнинг фуқаролар мамлакат бўйлаб газсиз йигирма йилдан буён совуқ қотишади. Бу ўринда Ўзбекистон газ олинадиган мамлакатларнинг ўнталигига киришини эсдан чиқармаслигимиз керак. Наҳотки, шундай бўлгани ҳолда, яна қарзга ботсак?